Яшнобод тумани Мажбурий ижро бюроси бошланғич қиймати 10 миллиард сўм бўлган уйни кимошди савдосига қўйди.

Фото: «E-auksion.uz»

Мазкур лот «E-auksion.uz» ишга тушганидан бери кимошди савдосига қўйилган энг қиммат кўчмас мулклардан ҳисобланади. Бунга қадар сотувга қўйилган уйларнинг нархи 5 миллиард сўмдан ошмас эди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Гап Мирзо Улуғбек тумани Садаф кўчасида жойлашган икки қаватли, 10 та хонадан иборат уй ҳақида кетмоқда. Уйнинг умумий майдони 839,4 метр квадрат. Бутун ҳовли эса 13 сотихни ташкил этади.

Фото: «E-auksion.uz»

Мавзуга доир: Онлайн-аукционга 2 та эски Lincoln автомобили қўйилди

Уй кимошдига Жиноят ишлари бўйича суднинг қарорига кўра қўйилган. Кимошди савдосида иштирок этиш учун аризалар 23 ноябрга қадар қабул қилиниб, 25 ноябрь куни савдо бўлиб ўтади. Кимошдида иштирок этмоқчи бўлганлар олдиндан 500 миллион сўм тўлашлари лозим.

Фото: «E-auksion.uz»

Фото: «E-auksion.uz»

От qwert.uz