АҚШ Давлат департаменти Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги вақтларда айрим мутасаддилар ва ОАВ вакиллари ўртасида кузатилган зиддиятли ҳолатларга эътибор қаратиб, раҳбарларни халқ ва ОАВ билан мулоқотда кибрга берилмасликка чақиргани ҳақидаги гапларига муносабат билдирди — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Фото: Президент матбуот хизмати

Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Алисе Уэллс ўзининг Twitter’даги саҳифасида шундай ёзади:

«Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларига нисбатан таҳдидларни қоралаётгани ва ОАВ эркинлигига содиқлигини яна бир бор таъкидлаганидан хурсандман. Журналистлар ва блогерларнинг хавфсиз бўлиши ҳамда эркин ишлашини таъминлаш демократия ва очиқликнинг янада ўсишига туртки беради».

State_SCA@State_SCA

Pleased to hear President Mirziyoyev condemn threats against the media in #Uzbekistan and reiterate his strong commitment to #MediaFreedom. Ensuring that journalists & bloggers are safe and free to do their jobs will help #Openness and #Democracy to grow only stronger. AGW496:08 AM — Nov 23, 2019Twitter Ads info and privacy27 people are talking about this

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни қишлоқлар ва шаҳарларда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида барча амалдорларни ОАВни қатъий ҳурмат қилиш, улар билан доимий ҳамкорлик қилиш ва кибру ҳавога берилмасликка чақирганди.

Видео: Шавкат Мирзиёев раҳбарларни халқ ва ОАВ билан мулоқотда кибрга берилмасликка чақирди

Маълумот учун, 16 ноябрь куни интернетда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга гўёки таҳдид қилаётганини тасдиқловчи 1,5 дақиқалик аудиоёзув тарқалган эди. Кейинроқ ушбу таҳдидлар «Kun.uz» мухбирларига қаратилгани, аудиоёзув ҳоким ва журналистларнинг 15 август куни — Олмазор тумани ҳокими собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов масаласида бўлиб ўтган учрашувида ёзиб олингани маълум бўлди.

Шундан сўнг, 18 ноябрга ўтар кечаси «Kun.uz» жамоаси ва ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди; «Kun.uz» учрашув якунларига кўра «тушунмовчиликка барҳам берилгани»ни маълум қилди (бу ҳолат жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди). 19 ноябрь куниҳоким овози ёзилган аудионинг 14 дақиқалик, 20 ноябрда 17 дақиқалик талқинлари эълон қилинди — уларда ҳоким журналистларга уларни шарманда қилиш ва ўлдиртириб юбориш билан таҳдид қилганидан сўнг: «Мен бундай ифлослик қилмайман», деб айтгани маълум бўлди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сўзлари нафақат маҳаллий фаоллар, балки халқаро кузатувчилар томонидан ҳам қораланди.

От qwert.uz