Қашқадарё вилояти Миришкор туманида бир қизни ўзини ўзи ўлдириш даражасига олиб келган икки эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Касби туман суди вакили «Дарё»га маълум қилди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Хабар берилишича, Миришкор тумани «Янги Жейнов» маҳалласида яшовчи Шуҳрат Г. ўзининг Жейнов шаҳарчаси марказида жойлашган гўзаллик салонини Мунира Ж.га ойига 300 минг сўм эвазига ижарага берган.

2019 йил 1 апрель куни Мунира Ж.нинг қизи Шаҳноза Р. ИИБ ходими Зафар Р. билан гўзаллик салонида қучоқлашиб турганида Шуҳрат Г. икки қизи ва куёви ҳамда жияни Собир Т. билан кириб келган.  Шуҳрат Г. жияни Собир Т.га уларни телефонда видеога олишни айтган. Шундан сўнг Шуҳрат Г. қиздан Зафар Р. уни зўрлагани ҳақида ёлғон тилхат ёздириб олган.

Шундан сўнг ижарачи Шуҳрат Г. ИИБ ходими Зафар Р.га «Отабек.Т.нинг мендан 10 миллион сўм қарзи бор, ўшани олиб берасан», деб талаб қўйган. Шуҳрат Г. Шаҳноза Р.га эса гўзаллик салони ижараси учун ойига 100 доллардан тўлаши кераклигини, акс ҳолда видеони тарқатиб юборишини айтиб таҳдид қилган.

Видео тарқалиб кетишидан ва шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотлар ошкор бўлишидан қўрққан Шаҳноза Р. 3 апрель куни гўзаллик салонидаги темир панжарага ўзини осиб қўйган.

Қизни ўз жонига қасд қилиш даражасига етказишида айбдор деб топилган Шуҳрат Г.га беш йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Собир Т.га эса шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузгани учун икки йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Воқеа юзасидан келтирилган исм ва фамилиялар ўзгартирилган, ҳар қандай ўхшашликлар тасодифий.

От qwert.uz