Ўзбекистонда таниқли актёрлардан бири депутатликка ўз номзодини қўйди (фото)

Ўзбекистонда машҳур актёрнинг номзоди «Миллий тикланиш» партиясидан депутатликка илгари сурилди, деб хабар бермоқда «Даракчи».

Фото: «Даракчи»

Таниқли актёр, режиссёр ва продюсер Ёқуб Аҳмедовнинг номзоди «Миллий тикланиш» партиясининг 32-Исфархон сайлов округидан номзод сифатида қўйилган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.

Таниқли футболчи Одил Аҳмедовнинг акаси сифатида ҳам барчага таниш бўлган Ёқуб Аҳмедов «Водий автотех» ҳамда «Доктор А» МЧЖ таъсисчиси ҳамдир.