Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

М.Ю. исмли аёл тадбиркор Д. билан боғлиқ видео ёзувларни тарқатиб рақобатчи тадбиркорлар ўртасида обрўсизлантириш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 60 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

От qwert.uz