MY5 телеканалининг «Марказий студия» кўрсатувида рашк туфайли эрининг қотилига айланган аёл ҳақида сўз юритилди. У бундан саккиз йил аввал, яъни 24 ёшида рашк туфайли турмуш ўртоғини ўлдиргани учун қамалган эди.

Фото: YouTube

«Қўйлиқдаги кафеда официант бўлиб ишлардим. Бир куни бошлиғимизнинг хотинининг туғилган куни бўлди, бизга эртароқ рухсат бериб юборди. Уйга борсам эрим бегона аёл билан ‘кайф’да ўтирибди. Эримдан нима қиляпсиз, деб сўрадим. У ‘Ишинг бўлмасин’ деди ва менга қўл кўтарди. Мен ҳам жаҳл устида унга пичоқ суқиб олдим. 19:45 да пичоқ урган бўлсам, 20:45 да пичоқни чиқариб олдим. Ўшанда ҳали ўлмаган эди. Бир соатнинг ичида мен дўхтир чақирдим, милиция чақирдим. Дўхтир келиб, томирини ушлаганидан кейин у ўлди», — дейди Наргиза Юсупова.

Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида Наргиза Юсупованинг озодликдан маҳрум этиш жазоси ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилди.

От qwert.uz