Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашуви учрашуви бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев маслаҳат учрашувида муҳим ташаббусларни илгари сурди. Шунингдек, тадбир доирасида Тожикистон ва Қирғизистон президентлари, шунингдек,Қозоғистон биринчи президентини қабул қилди (Туркманистон раҳбари кеча қабул қилинган эди). Маслаҳат учрашувининг охирида президентлар Кўксарой қароргоҳида дарахт экди. Кузатувчилар Тошкентдаги учрашувни тарихий деб атади — Марказий Осиёнинг ҳақиқий етакчилари анчадан бери бундан таркибда ва бундай форматда йиғилмаган эди. Хабар беришларича, кейинги учрашув Қирғизистонда бўлади — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилаётган энергетик муаммолар сабабли, 28 ноябрь куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилган. Унда бош вазир «ҳали қиш келмасидан энергоресурслар таъминотидан жиддий муаммолар пайдо бўлгани, ҳатто метро ва телевидениеда ҳам электр энергияси таъминоти билан боғлиқ нохуш ҳолатлар» юз берганини кескин танқид қилган ва буни «шармандали» деб атаган. Бош прокурорнинг қўшимча қилишича, ўтган бир ҳафта давомида 28 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилинган (ундан аввалги ҳафталар-чи?).

Канадада енгил моторли самолёт қулаши оқибатида етти ўзбекистонлик ҳалок бўлди.Самолётда икки оила — Облоқуловлар ва Набиевлар оиласи бўлган (самолёт эса Облоқуловлар оиласи бошлиғига тегишли бўлган) . Ҳалок бўлганларнинг уч нафари болалар — бари Облоқуловларнинг фарзандлари. Маълумотларга кўра, авиаҳалокат юз берган вақтда кучли шамол кузатилаётган бўлган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, улар дам олиш кунларини Кингстон шаҳрида ўтказиш учун учиб кетаётган бўлган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Бухорода Nexia автобусга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Машинанинг ўзи темир-терсакка айланди. Ҳодиса 29 ноябрь куни тонг соат 7:15 атрофида юз берган. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан «Дарё»га маълум қилишларича, ҳодиса Nexia ҳайдовчисининг рулда ухлаб қолиши оқибатида юз берган. Қурбонларнинг бари — Nexia’да бўлган одамлар. Автобусдагиларга бирор зарар етмаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп кутилмаганда рафиқаси Мелания билан биргаАфғонистонга келди. Айтишларича, у Афғонистон пойтахти Кобулдаги «Баграм» авиабазасида америкалик ҳарбийлар билан Америка миллий байрами — Шукроналик кунини нишонлаган. Маълумот учун, бу Дональд Трампнинг АҚШ президенти сифатида илк бор Афғонистонга келиши.

От qwert.uz