Россиянинг «Рен-ТВ» канали камари учун ММА жангчиси Александр Емельяненко 29 ноябрь, жума оқшомида стронгмен Михаил Кокляевга қарши рингга чиқди — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
Фото: «Чемпионат»
Бокс қоидалари бўйича ташкил этилган жанг атиги бир раунд давом этди. Раунд тугашига 20 сония қолганида Емельяненконинг кетма-кет зарбасидан сўнг Кокляев нокаут ҳолатига тушди. Ҳакам эса беллашувни тўхтади.
Шу тариқа катта шов-шув кўтарилган жангда ҳеч қандай сенсация рўй бермади. Кокляев жангдан сўнг Емельяненко билан реванш жангини ММА қоидлари бўйича ўтказишни таклиф қилди.