28 ноябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг кассация инстанцияси блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурова руҳий касалликлар шифохонасида даволанишни давом эттириш юзасидан қарор чиқарди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради . Бу ҳақда «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Facebook / Абдураҳмон Ташанов

Руҳий касалликлар шифохонасига келган суд ҳайъати шифокорларни эшитган, Шабнамнинг ўзини тинглаган, адвокат Умид Давлатов томонидан келтирилган важларни ўрганган. Суд қарорига кўра, Шабнам муайян муддатга яна муолажалар олади.

21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) мониторинг гуруҳи Нафосат Оллошукурова билан учрашган эди.

Нафосат Оллошукурова 26 сентябрь куни суд қарорига кўра, Хоразм вилоятининг психологик касалликлар диспансерида мажбурий даволанишга жойлаштирилган эди

От qwert.uz