Пабло Эскобар – колумбиялик сиёсатчи ва наркобарон. У 1949 йил 1 декабрда туғилган. 1993 йилнинг 2 декабрида, 44 ёшга тўлганидан бир кун ўтиб Колумбиянинг Медельин шаҳрида полиция снайпери томонидан отиб ўлдирилган.

Бу одам 80–90-йилларда наркотик савдоси орқали ақл бовар қилмас бойлик орттирган ва ҳатто дунёнинг энг бой одамлари сафига киритилган. Хусусан, 1989 йилда Forbes журнали Эскобарнинг бойлиги 3 миллиард доллардан ортиқ эканини ёзган эди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.

Машҳур Esquire журнали Эскобарнинг ҳаёт қоидалари ҳақида интервью қилган. Қуйида ушбу мақолани келтирамиз.

Пабло Эскобар.
Фото: Wikipedia

Доим айтиб келганман: бойлигим ҳеч қанақасига наркотик билан боғлиқ эмас. Мен гул экспорти билан шуғулланувчи камтарин одамман.

Ниманидир билган одам доим жим юради.

Биламан, яшаш тарзим кўпчиликка ваҳимали кўринади; лекин шунча пул билан яна нима қилишим керак?

Буқаларни яхши кўраман, лекин автомобиллар менга ундан ҳам кўпроқ ёқади. Оиламда тезликни яхши кўришади. Масалан, акам велосипедларни яхши кўради. Шунинг учун мен унга Манисалесдаги манави велосипед заводини совға қилдим (изоҳ – Bicicletas Ositto заводи).

Бу ҳаётда ҳамма нарсани алмаштиришим мумкин; лекин хотиним ва болаларимга ҳеч қачон хиёнат қилмайман.

Ҳар бир одам ким учундир муқаддас.

Мени террорчи ҳисоблашса-да, ҳар доим масъулиятли шахс бўлганман. Шунга қарамай, мен одам оиласи ва мулки учун курашиши керак деб ҳисоблайман. Бунинг учун қурол керак бўлса ҳам. Нима, кимдир шаъним ва қадр-қимматимга тажовуз қилса-ю, пасткаш тубан маҳлуқ сингари индамай тураверишим керакми?

Баъзан шу портлатиш ва талон-тарожларим билан ошириб юбораётгандек бўламан.

Кимнингдир шу куни ажали етган бўлса, у албатта шу куни ўлади.

Хатоларнинг ҳаммасини ҳам кечиравериш керак эмас.

Қирол доимо битта бўлади.

Камбағаллар учун нималар қилганимни негадир ҳамма эсдан чиқариб қўяди. Эсингизда бўлса, мени бир пайтлар маҳаллий Робин Гуд ҳам дейишган. Бу билан фахрланаман. Ҳатто бечора ҳукумат одамлари бир бўлиб оддий халқ манфаати учун амалга оширган ишлардан кўра кўпроқ амалий иш қилганимни инкор қила олишмайди.

Америка қамоқхонасида ўлганимдан кўра Колумбия тупроғида чириб кетишни афзал кўраман.

Америка бир миллион махсус агент томонидан бошқариладиган икки юз миллион тентак мамлакатидир.

Барча империялар қон ва олов устига барпо қилинган.

Ҳокимият шахсий муаммолари бор одамнинг қўлида қолишидан ҳам хатарлироқ нарса йўқ.

Дунёда ҳамма нарсанинг нархи мавжуд. Энг муҳими – нархни тўғри аниқлашни билиш керак.

Математикани жуда яхши биламан. Шунга қарамай, менинг оламимда ўндан тўққизни айириш мумкин эмас.

Пул ҳеч қачон ҳалол бўлмайди.

Шунча бойлик ва мансабни каламушдек яшаш учун ишлаб топганим йўқ-ку ахир!

Йилдан йилга келажакка умидим сўниб боряпти.

Муттасил яшириниб юриш ва курашишдан ўлгудек чарчадим.

Ҳеч кимга ишонма, айниқса ўзингга!

Берилган ваъдадан кўра муқаддас нарса йўқ, унга хиёнатдан кўра пасткашроқ нарса йўқ.

Душманлардан ўч олишнинг энг яхши йўли – уларни сезмаслик.

Ҳеч ким ҳеч қачон мени топа олмайди. Мен шу чакалакзордан туриб ҳам ҳаммани ўлдиришим мумкин. Шу сабабли улар умид қилиши мумкин бўлган ягона нарса мағлубиятдир.

Ўлимдан қочиб қутулиб бўлмайди. Лекин у билан дўст тутиниш мумкин.

Ўлиб бўлган одам ҳеч нарсадан қўрқмай қўяди.

Айнан қайси ўқдан ўлишингни билмайсан. Ахир ўқда исмларни ёзиб қўймайди-ку!

Ёзишни унчалик ҳам ёқтирмайман. Манави аҳмоқ ёзув машинкасидан ҳам чарчадим. У мени жинни қилади. Энди оиламга қўнғироқ қилишим керак – улар ҳозиргина Германиядан қайтди. Шунинг учун сизларга хайр ва ўзингизни асранг деб қоламан.

Нимани истаган бўлсам, ҳаммаси Колумбияни янада яхшироқ қилиш учун эди.

Жаннат бор экан, мен у ерга тушишга умид қилишим мумкин.

От qwert.uz