Паролларни сақловчи дастурий иловаларни ишлаб-чиқарувчилар энг оммалашган пароллар рўйхатини тузиб чиқдилар — агар рўйхатда сизнинг хам паролингиз бор бўлса, у холда зудлик билан уни алмаштиринг —  деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech» агентлиги.

NordPass хизмати (сервиси) нинг блогида 2019 йилда оммавий тарзда маълумотларнинг ошкор бўлиш холатлари кузатилган энг кўп ишлатиладиган пароллар рўйхатини тўпладилар.

Ушбу рейтинг 500 миллион ёзув ичидан саралаб олинган.

pixabay.com / CC0

Рўйхатдан рақамларнинг, оддий сўзларнинг, харф бирикмаларининг, оммалашган аёллар исмлари ва албатта классик вариант «password» сўзи кабиларнинг стандарт комбинациялари ўрин олган,

Хар бир паролга архивдаги такрорланишлар сонини қўшиб ёзиб чиқилди. «123456» каби оддий кетма-кетликлардан иборат такрорланишларнинг қай даражада оммалашганлиги хайрон қолдиради.

2019 йилнинг энг оммалашган пароллари рўйхати қуйидаги кўринишга эга:

  1. 12345 — 2,8 миллион марта
  2. 123456 — 2,4 миллион марта
  3. 123456789 — миллион марта
  4. test1 — 990 минг марта
  5. password — 830 минг марта
  6. 12345678 — 512 минг марта
  7. zinch — 483 минг марта
  8. g_czechout — 372 минг марта
  9. asdf — 359 минг марта
  10. qwerty — 348 минг марта


NordPass. сервиси блоги да рўйхатнинг тўлиқ матнини кўриш мумкин.

Одатда, Интернетдаги аккаунтларни бузиш учун тажовузкорлар пароллар йиғиндисидан фойдаланадилар. Аввало, улар энг машҳур вариантларни текширадилар, шунинг учун сизнинг паролингиз ушбу рўйхатда бор бўлса, уни ўзгартириш яхшироқдир. Турли регистрлардаги ҳарфларни ишлатиш, қўшимча белгилар билан мураккаб комбинациялардан фойдаланиш яхшироқдир. Қўшимча ҳимояланишни йўлга қўйиш учун сиз икки факторли аутентификациядан фойдаланишингиз лозим бўлади

От qwert.uz