Севимли сериаллар, шоулар ва спорт ўйинлари беморларни чалғитишга, бир мунча камроқ дори-дармон ишлатишга хамда тезроқ соғайиб кетишлари га ёрдам беради.

Ҳозирги кунда Британиянинг бир нечта шифохоналарида шифокорлар беморларга оғриқли муолажаларни енгишда ёрдам беришига умид қиладиган усулнинг клиник синовлари ўтказилмоқда, деб ёзади «Mail.ru health» агентлиги. Гап локал бехушлик остида олиб бориладиган ва кўп холларда тинчлантирувчи препаратларни жўнатиш билан боғлиқ процедуралар (масалан, биопсия ёки эндоскопия ) хақида бормоқда. Бемор виртуал реаллик шлемини кийиб ва амалиёт ўтказиш столида ётган холда севимли фильмларини, спорт ўйинларини ёки телешоуларни кўриши мумкин бўлади деб ёзади The Daily Mail.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, телевизион кўрсатувларни томоша қилиш ва виртуал ҳақиқатга киришиш беморларни юз бераётган нарсадан чалғитади, бу эса ўз навбатида оғриқ қолдирувчи ва тинчлантирувчи воситалардан камроқ фойдаланишга имкон беради хамда ҳатто соғайишни хам тезлаштиради. Шундай қилиб, Тайвандаги шифохонада ўтказилган тадқиқотда, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган 136 нафар бола томир орқали эмлатилган ва иштирокчиларнинг ярми игна инъекцияси пайтида бошида виртуал реаллик каскаларини кийган холда бўлган.

Натижада, болалардан оғриқларини баҳолашни сўрашганда, чалғитилганларда оғриқ хисси бошқаларга қараганда анча паст даражада эканлиги аниқланди. Тадқиқот натижалари 2019 йил ноябр ойида Journal Of Clinical Nursing — журналида эълон қилинди.

Дорсет Графлиги Округидаги шифохоналарда ишлайдиган доктор Клер Бентнинг сўзларига кўра, тажриба ўтказилаётган ерда, қўрқув ва ташвиш мавжуд бўлганда, бу нарсалар оғриқ ҳиссини кучайтиради. Аммо бемор ўз эътиборини процедура (амалиёт)га эмас, балки ўзи кўраётган тасвирга қаратганида, тинчлантирувчи дорилар керак бўлмаслиги хам мумкин, чунки бу масалага клиник нуқтаи назардан қаралса, бемор бу нарсалар керак эмас деб хисобланади. Ушбу усул аллақачон 30 нафар беморда синовдан ўтган ва уларнинг ҳеч бири тинчлантирувчи воситаларга муҳтожлик сезмаган, фақат маҳаллий (локал) беҳушлик ва теледастурлар билан биргаликдаги виртуал реаллик шлемидан фойдаланилган.

От qwert.uz