АҚШ президенти Дональд Трамп «Уйда ёлғиз-2» фильмида иштирок этганини ўзи учун шараф деб билишини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: 20th Century Fox Film Corporation

«Кўпчилик ҳар йили шу ҳақда гапиради, айниқса, Рождество кунлари. Айниқса ёш болалар менга қараб ‘Мен сизни ҳозиргина кинода кўрдим’, дейишади  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.  Улар мени телевизорда ўша фильмда пайқаганидек кўрмайди. Бу яхши фильм, мен ўшанда ёшроқ эдим. Мен учун кинода рол ижро этиш шараф эди» — дейди Трамп.

«Уйда ёлғиз» фильмининг 1992 йилда суратга олинган иккинчи қисмида Трамп ўзини ижро этган. У кичик эпизодда фильм бош қаҳрамони — Кевинга меҳмонхона холига қандай ўтишни айтиб, унга ёрдам беради. Эпизод 10 секундча давом этади.

От qwert.uz