71-ёшли Наталья Седых — «Аёз бобо» даги Настенька қиёфасини такрорлади

Актриса Андрей Малахов студиясига ташриф буюрди —  деб ёзади «Kino.mail.ru» агентлиги.

Наталья Седых — «Салом, Андрей» шоуси тасвирга олиш жараёнида.

1965 йилда ишланган «Аёз бобо» фильмида Настя ролини ижро этган актриса ва балерина Наталья Седых «Россия 1» телеканалидаги «Салом, Андрей!» дастури мехмони бўлди.
Яқинда мамлакатнинг энг севимли филмларидан бирининг 55 йиллик юбилейи муносабати билан
Андрей Малахов — актрисани ўз кўрсатувининг студиясига таклиф қилди.
Седых бошқа меҳмонлар билан биргаликда ўз қаҳрамони қиёфасида пайдо бўлганида, шоуда иштирок этаётган Николай Басков ҳам болалигида «Аёз бобо» ни севиб томоша қилганлигини тан олди. Қўшиқчи Седыхга мурожаат қилиб:

«Гўёки мен ўз болалигимга қайтиб боргандек бўлдим, Сиз эса хали хам ўша-ўшасиз. Бу менинг энг севимли эртакларимдан бири эди.»

Николай Басков


Наталья Седих — «Аёз бобо» фильмида

Ёмон ўгай она томонидан ўрмонга музлатиш учун юборган Настя хақидаги эртакдаги қолган ролларни Инна Чурикова , Александр Хвиля, Эдуард Изотовлар ижро этишган. Большой театр артисткаси Наталя Седих — «Олов, сув… ва мис карнайлар», «Дон-Кихот болалари» фильмларида ҳам рол ўйнаган.