Ливия миллий армияси фелдмаршали Халифа Хафтар ташқи тажовузларга қарши туриш учун умумий сафарбарлик эълон қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: EPA

У ливияликларни Анқаранинг Триполига қўшин жўнатиш борасидаги ҳаракатига қарши «бирлашишга ва қурол кўтаришга» чақирди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради

Аввалроқ Туркия яқин икки кун ичида Ливияга қўшин жўнатиши ҳақида хабар берилганди. Бундан бир кун олдин мамлакат парламенти Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Ливия Миллий келишув ҳукуматига ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровини маъқуллаган эди.

Айни пайтда Ливияда параллел равишда иккита ижро ҳокимияти органи фаолият олиб бормоқда: Фаиз Саражнинг халқаро даражада тан олинган Миллий келишув ҳукумати ва мамлакат шарқида парламент билан биргаликда амалда бўлган ва фелдмаршал Халифа Хафтарнинг Ливия миллий армияси томонидан қўллаб-қувватланаётган Абдулла Абдураҳмон ат-Тонийнинг вақтинчалик маҳкамаси. Халифа Хафтар 12 декабрь куни унинг қуролли кучлари пойтахт учун ҳал қилувчи жангга киришаётганини маълум қилган. Ливия миллий армияси қўмондонлиги мамлакатга ҳар қандай бошқа давлатнинг кириб келишига қарши туришини бир неча бор таъкидлаган ҳамда Туркиянинг ҳарбий ёрдам ортилган кемаларини чўктириб юбориш ва юк самолётларини уриб тушириш билан таҳдид қилган.

От qwert.uz