Ўлдирилган эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг қизи Зайнаб отасининг дафн маросимида АҚШ ва унинг иттифоқдоши Исроил учун «қора кунлар» келганини маълум қилди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Фото: Reuters
«Ақлдан озган Трамп, отамнинг шафқатсизларча ўлдирилишидан сўнг ҳаммаси тугади, деб ўйламанг», — дейди Зайнаб Сулаймоний — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни Пентагон Бағдод халқаро аэропорти яқинидаги маррага авиазарба берди. Ҳужум оқибатида Эроннинг энг нуфузли генерали Қосим Сулаймоний ҳалок бўлди.