Педагог ўқувчиларга мухим сабоқлардан бирини беришга муваффақ бўлди.

АҚШда Брандон Холеман исмли ўқитувчи TikTok да видеоларни жойлаштира бошлади —  деб ёзади  «Deti.mail.ru» агентлиги. Бу одамнинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон ижтимоий тармоқларда видео жойлаштирмоқчи эмас эди, лекин ўқувчилар уларнинг видеолари ўқитувчиларининг видеоларига қараганда кўпроқ интернет фойдаланувчисига эга бўлишини айтишганда, у бунинг акси бўлиши мумкинлигини исботлашга қарор қилди. Натижада, бир неча кун ичида ўқитувчининг биринчи видеоси 50 мингга яқин интернет фойдаланувчисига эга бўлди ва у TikTok да ўз видеоларини жойлаштиришни давом эттиришга қарор қилди, деб ёзади BuzzFeed агентлиги

У ўз ўқувчиларидан бирига тест синови пайтида ухлашига рухсат этган видео ўқитувчига машҳурлик олиб келди, чунки ўша ўқувчининг буваси тунда вафот этган эди. Холман шуни ишонч билан айта оладики, баъзан ўқитувчининг ўқувчи учун қила оладиган энг яхши нарсаларидан бири:

«Уни бир оз ётиб ва ухлаб олишига имкон беришдир»

У бутун синф олдида ўқувчининг ички кечинмалари ҳақида гапиришни истамаганлигини қўшимча қилди. Шунинг учун у стикерда ўспирин тестдан хавотирланмаслиги мумкинлигини ёзади. Ўқитувчи ўқувчига энг юқори баллни баллни ваъда қилди ва унинг ёзма ишига «эслатма» елимлаб қўйди.

Холманнинг таъкидлашича, у ушбу хатти-ҳаракати билан мақтанишни истамаган, аммо кейинчалик у ижтимоий тармоқда бу ҳақда эслатма қолдиришга қарор қилган. Ўқитувчининг фикрига кўра, видеода шундай бир муҳим сабоқ бор: «Баъзида сиз шунчаки меҳрибон инсон бўлишингиз лозим!».

От qwert.uz