Хиндистоннинг Уттар-Прадеш Штатида 3 кг соч толасини истеъмол қилган қизда тиббий жаррохлик амалиёти ўтказилди. Бу хақда Newsflare хабар бермоқда.xabar bermoqda.
15 ёшли Шивани (Shivani) атиги 29 кг вазнга эга эди — бу вазн унинг тенгдошларидан анча кам хисобланади. Касалхонада тиббий кўрикдан ўтказилганда унинг ошқозонида каттагина бир тўп соч толаси топилган — деб ёзади «Mail.ru health» агентлиги. Айнан шу соч толаси қиздаги овқат хазм қилиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарган.
Маълум бўлишича, Шивани болалигидан ўз сочларини истеъмол қилиб келган. Улар ошқозонда трихобезоар деб номланувчи вазни 3 кг га тенг бўлган сочлар тўпчаси хосил бўлгунча тўпланган.
Бегона жисм олиб ташланганидан кейин хам қиз касалхонада даволанишни давом этдирди. Ошқозонида яна янги соч толалари пайдо бўлмаслиги учун у сочларини тишлаш одатидан халос бўлиши керак.
2019 йилда Хитойда қиз боланинг ошқозонидан вазни бир ярим килограммга тенг бўлган бир уюм соч толаси олинганлиги хабар хабар қилинган эди. Қиз ошқозонидаги оғриқлар хақида онасига шикоят қилган. Компьютер томографияси шуни кўрсатганки, қизнинг ички аъзосида каттакон соч толаси уюми ичидаги овқат парчалари билан биргаликда туриб қолган. Уни жаррохлик амалиёти орқали олиб ташлашга муваффақ бўлинган.