Кунлардан бир куни тасодифан чойхонада бир нечта жазони ўтаб қайтган, ўзаро бир-бирини танимайдиган кимсалар сухбатлашиб қолишибди. Уларнинг сухбатлари мазмуни «Ким нима сабабдан жазолангани»ни айтиб беришдан иборат эди:
— Мен бировни бир шапалоқ туширганим учун жазо олганман — дебди улардан бири.
— Ие, шуни ўзига-я? — дейишибди қолганлар.
— Чунки, бир шапалоқ туширганимда, уни қулоғи аралаш қаттиқроқ туширган эканман, у умрбод кар бўлиб қолганди-да — деб жавоб қилибди у.
— Мен эса келин туширганим учун жазо олганман — дебди иккинчиси.
— Нахотки, келин туширганга хам жазо тайинланар эканми? — деб хайрон қолишибди шериклари.
— Чунки, келинни ноқонуний ўғирлаб, кейин келин қилиб туширишни ташкиллаштирган эдим-да — деб аниқлик киритибди у.
— Мен эса, бор-йўғи бир мушт туширганимга оғир жазо олганман — дебди учинчиси хурсиниб.
— Шунақаси хам бўларканми, бир муштни ўзига-я — дейишибди хаммалари бараварига.
— Ха, бўлмасамчи. Фақат шу бир мушт туширганим сабаб бўлганми, билмасам, уни ўпкаси хам тушиб қолганди-да — деб жавоб қилибди у.