Мутасадди идоралардан бирида ходим керакли хужжатларни расмийлаштирмоқда. Бир пайт у ёшгина бир қизга мурожаат қилиб деди:

— Синглим, малол келмаса, бувангизни исми-шарифларини айтиб юборсангиз. Уларни қулоқлари вазминроқ шекилли, бизни саволларимиз жавобсиз қолмоқда.

Қиз эса пинагини бузмай деди:

— Эътиборингиз учун, бу киши бувам эмас, мени бўлажак турмуш ўртоғим бўладилар!

-Ие, хақиқатан хам тўғри айтишаркан, «Мухаббатни кўзи кўр бўлади, ёш танламайди» деб!…

— Ха, албатта ёш танламайди. Лекин бойлиги бисёр отахонни кўрганда, мухаббатни хам кўзи «чарақлаб» очилиб кетаркан!

Кунлардан бир куни тасодифан чойхонада бир нечта жазони ўтаб қайтган, ўзаро бир-бирини танимайдиган кимсалар сухбатлашиб қолишибди. Уларнинг сухбатлари мазмуни «Ким нима сабабдан жазолангани»ни айтиб беришдан иборат эди:

— Мен бировни бир шапалоқ туширганим учун жазо олганман — дебди улардан бири.

— Ие, шуни ўзига-я? — дейишибди қолганлар.

— Чунки, бир шапалоқ туширганимда, уни қулоғи аралаш қаттиқроқ туширган эканман, у умрбод кар бўлиб қолганди-да — деб жавоб қилибди у.

— Мен эса келин туширганим учун жазо олганман — дебди иккинчиси.

— Нахотки, келин туширганга хам жазо тайинланар эканми? — деб хайрон қолишибди шериклари.

— Чунки, келинни ноқонуний ўғирлаб, кейин келин қилиб туширишни ташкиллаштирган эдим-да — деб аниқлик киритибди у.

— Мен эса, бор-йўғи бир мушт туширганимга оғир жазо олганман — дебди учинчиси хурсиниб.

— Шунақаси хам бўларканми, бир муштни ўзига-я — дейишибди хаммалари бараварига.

— Ха, бўлмасамчи. Фақат шу бир мушт туширганим сабаб бўлганми, билмасам, уни ўпкаси хам тушиб қолганди-да — деб жавоб қилибди у.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - мол.дев.-копия.jpg

От qwert.uz