Биз учун қадрли бўлган азиз отажон! Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Сизни таваллуд айёмингиз билан табриклаб, Сизга дунёдаги барча энг эзгу тилакларимизни бахшида қиламиз! Сиз бизнинг суянган тоғимиз ва хаётимиз тиргагисиз! Сизга мустахкам соғлик, омад, бахт ва хаётингиз қувончли онларга тўла бўлишини тилаб қоламиз! Барча кунларингиз хайрли бўлсин, ғалаба нашидаси Сизга ёр бўлсин, хонадонимиз тўри доимо Сизники бўлиб қолсин! Айёмингиз муборак бўлсин!

Азиз дадажон! Сизни туғилган кунингиз билан табриклаб, Сизга мустахкам соғлик, боқий умр, барча режалаштирган ишларингизда омад тилаб қоламиз! Лабингиздан табассум аримасин! Бизни кўтариб вояга етказган кучли ва мехрибон қўлларингиз асло дард кўрмасин! Беғубор қалбингиз хеч қачон дард чекмасин. Кўзларингиз хар доим қувончдан порласин! Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!

Биз учун азиз, қадрли ва мехрибон бўлган отажонимиз! Туғилган кунингиз билан чин қалбимиздан табриклаб, қалбингизга қуёш хароратини, битмас-туганмас фаровонлик билан йўғрилган дориломон ва бекаму-кўст
хаёт кечириш бахтини астойдил тилаб қоламиз! Қадрли отажон! Биз Сизни кўз қорачиғидай асраб-авайлаймиз, қадрлаймиз! Бахтимизга соғ-омон бўлинг! Айёмингиз муборак бўлсин!

Азиз отажон! Биз Сизни туғилган кунингиз билан барча фарзандларингиз номидан муборакбод этамиз! Сизга оиламиздаги барча нарсаларни оқилона, донишмандларча хал этишингизда, хар қандай эзгу мақсадлар билан йўғрилган ишларда зўр муваффаққиятлар чўққисига эришишингизда ва ғалаба нашидасини суришингизда тилакдошмиз! Барча яқинларингиз мехрибонлиги ва мехр-мухаббатини қозониш бахти насиб этсин! Яна бир бор таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Қадрли отажон! Сизни туғилган кунингиз муносабати билан табриклаймиз! Хар бир кунингиз фақат қувончу-шодлик хис-туйғулари билан тўлиб тошсин! Барча ишларингизда омад қуши елкангиздан асло тушмасин! Шу ўринда Сизга метиндай мустахкам соғлик, форовон турмуш ва барча яқинларингиз қалб тўридан жой олиш бахти насиб этсин! Айёмингиз қутлуғ бўлсин!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz