Латифалар («Интернет фойдаланувчилари….)
Интернетда «Интернет фойдаланувчиси» билан сайтнинг «Навбатчи оператор»и ўртасида ёзма мулоқот бўлмоқда эди. Навбатчи оператор ёзяпти:
Оператор:
«Савол беринг — жавоб берамиз!»
Фойдаланувчи:
«Хар қандай саволга хамми?»
Оператор:
«Ха, хар қандай кутилмаган мураккаб саволга хам»
Фойдаланувчи:
«Агар саволимни умуман жавоби бўлмасачи, унда нима қиласиз?»
Оператор:
«Унда саволингизни жавоби йўқлиги хақида жавоб қайтарамиз!»

Бир рашкчи хотин эри ишдан қайтгандан кейин, унинг костюмини чўткалабдида, жахл аралаш дебди:
— Дадаси, бу нимаси, костюмингизда соч қиллари кўпайиб кетибдику? Ёки….
— Э, қўйсангчи онаси, оғайнимни «Ангор» эчкиси бор экан. Шуни у билан биргалашиб машинасига юклашган эдим, ўшани қилларидан ўтиб қолгандирда — дебди эри.
Шунда хотини мийиғида кулимсираб дебди:
— Майли дадажониси, хечқиси йўқ! Лекин ўша оғайнингизга албатта тайинлаб қўйинг эчкисига бундан буён аёллар атрини сепмасин, костюмингизга хиди уриб кетибди-я!….

Бир куни уч нотаниш йигит бирга сухбатлашиб қолишибди. Сухбат орасида, улардан бири мақтаниб:
— Мени отим «Йўрға» от. Унда улоқ пойгаларида чопаман. Уни менга бувам рахматликни ўзлари олиб берганлар! — дебди.
— Мени отим эса «Саман» от. Катта пойгаларда иштирок этганман. Кўпдан-кўп совринлар олганман. Уни менга Чавандоз тоғамни ўзлари олиб берганлар! — дебди иккинчи йигит мақтаниб.
Учинчи йигитни эса, хеч қандай от-поти йўқ экан. Бечора вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида, шундай деб жавоб қилибди:
— Мени отим Самандар. менга бу отни дадамни ўзлари қўйганлар. Камина югуриш бўйича катта мусобақаларда иштирок этиб, сизлар каби совринларни қўлга киритганман!
