Эр-хотин якшанба куни уйда дам олиш куни бўлганлигидан фойдаланиб, майда-чуйда хўжалик ишлари билан шуғулланмоқда эдилар. Бир пайт хотини ичкари уйдан туриб, қаттиқ қичқириб дебди:

— Вой ўлмасам, ана, куйди!….

Эр: — Эхтиёт бўлмайсанларми? Ўзи шу етмай турувди!…

Хотини: — Унақа деманг дадаси, вақти-соати етганда хатто….

Эр: Э, нафасингни шамол учирсин сени. Кўп гапирмай картошкани янчиб босинглар!…

Хотин: Дадаси, нимага унақа деяпсиз ўзи? Лампочка куйди деяпман-ку!…

Эр уйга келса, хотини қовоқ-тумшуқ қилиб ўтирибди. Эр хайрон бўлиб, сабабини сўрабди. Хотин дий-диёсини бошлабди:

— Қарамайсизми, ўғлингиз у ёқдан телефон қилди. «Янгилик бор» деди. «Нима экан» десам, «уйландим» дейди. Бу хам етмагандек, ўзидан беш ёшга катта эмиш…

— Қўйсангчи, хотин, ўғлингни биласанку, хазиллашгандир-да. Ахир эсингдами, унинг ўтган йили хам…

— Қанақасига хазиллашади. Устига-устак бизга нимадир деб, шарт қўймоқчи бўлди!

— Қанақасига?…

— Билмасам. телефонда «Ойи, шошмай турсангизчи, бугун 1 апрель» деб, бугунги «число»ни айтиб, энди гап бошлаганда, шартта телефонни қўйиб қўйдим!…

От qwert.uz