Латифа (Уйдамисан?…)
Кунларнинг бирида бир киши яқин оғайнисининг уйига мехмонга борибди. Боргач, оғайнисининг эшигини қаттиқ тақиллатибди. Ичкаридан оғайниси жавоб қилиб:
— Ким у? — деб сўрабди.
— Бу мен, дўстинг Авазман. Ўзинг уйдамисан? — дебди.
— Ахир уйда ўзим бўлмай арвохим бўлармиди! Сенга хозиргина жавоб қилдимку, ахир…
Шуларни гапириб, оғайниси эшикни очибди. Лекин улар барибир тортишиб қолишибди. Шу пайт тортишув тепасига қўшниси келиб қолибди.
— Э, қўшнижон, яхшиям ўз вақтида келдингиз. Қарамайсизми, мана бу оғайнимни, унга хато гапирганини тушунтира олмаяпман — дебди.
— Сизлар асло диққат бўлманглар, мен бор йўғи икки дақиқада масалангизни чил-парчин қилиб бераман. Фақат иккингиз хам мени саволларимга жавоб бериб турсангиз кифоя. Оғайнингизга нохақлигини тушунтириб хам қўяман! — дебди «доно» қўшниси. Қўшниси шундай деб, мехмонга юзланибди:
— Қани менга айтингчи, биринчи келибоқ нима қилдингиз?
— Оғайнимни, эшигини қаттиқ тақиллатдим!
-Тушунарли, кейинчи?
— У ичкаридан «ким у» деб сўради?
«Доно» қўшни кейин мезбонга юзланиб, сўрабди:
— Хўш қўшнижон, ўша пайтда сиз уйдамидингиз?!…
© МУАЛЛИФ