Бир киши бозорда аттордан сўрамоқда:

— Сичқонга қарши дорингиз борми?

— Бор!

— Қандай ишлатилади?

— Жуда хам осон. Сичқон ярамасни тутасиз, оғзини очасиз. Сўнгра мана шу доридан бир кап оғзига ташлаб юборасиз. Қарабсизки, бир оздан сўнг, сичқонбой тап-тайёр-да!

— Сиздан эрталабдан бери одамлар шу дорингиздан олишдими?

— Ха, албатта. Кўпчиликни хожатини чиқардим. Халиги…

— Эх, эсизгина-я…

— Нима, сичқонга ачиняпсизми?

— Э,йўқ! Аксинча, сиздан шу дорингизни олган одамларга, уларнинг пулига ва қолаверса ўзимни вақтимга ачиняпман!….

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz