Латифа (Тутинган ака-укалар…)

Икки нотаниш кимса сухбатлашмоқда эдилар:

— Сиз кимсиз?

— Акангман!

— Ие, мени аслида хеч қачон акам бўлмаган!

— Тўғри, мени хам аслида укам бўлмаган. Лекин мен қасам ичганман, «кўзимга иссиқ кўринган инсон билан дарров ини тутиниб оламан» деб, Бахонада сен акалик бўласан, мен эса укалик бўламан!

— Майли, розиман. Яна шартларингиз борми?!

— Бор, албатта. Энди укажон, мана шу чемоданни божхона текширувидан ўтгунимизча «ўзимники» деб турасан-да!

— Қанақасига?

— Ахир иккимиз хам йўловчимизку ахир!…

Текширувдан ўтгандан кейин:

— Эх укажон, нега бундай қилдинг? Қандай қилиб хозиргина тутинган мендай акангни қўлларига кишан солдирдинг?

— Хафа бўлманг акажон! Мен хам давлатимиз олдида қасамёд қилганман, «кўзимга шубхали кўринган инсонни дарров тутиб бераман» деб. Мана, кўрдингизми, бахонада иккимиз хам ака-укалик бўлдик, хам қасамимизга содиқ қолдик!

© MUALLIF