Кунлардан бир куни ўғли отасидан сўрабди:

— Дада, денгизни суви шўрми?

— Ха, шўр бўлади?

— Денгизда балиқлар хам яшайдими?

— Яшаганда қандоқ!…

— Нега бўлмаса, кеча онам сиз олиб келган балиқларни пиширганда уларга туз солди. Ахир улар шўр сув ичида яшаганку?…

Ота ўғлига нима деб тушунтиришга хайрон бўлиб, энсаси қотибди. Кейин, ўйлаб-ўйлаб, охири мисол келтириб тушунтирмоқчи бўлибди:

— Мана ўғлим, диққат билан қулоқ сол. Қўшнимиз Валя холанг онанг иккови заводда ишлашади, тўғрими? У ерда, заводда эса минглаб эркаклар хам ишлашади. Лекин барибир Валя холангни турмуш ўртоғи йўқ. Демак, завод — бу денгиз бўлса. эркаклар — денгиздаги шўр сув деб фараз қилсак, Валя холанг ўша денгиздаги балиқ хисобланади. Кўрдингми, Валя холанг барибир ўша шўр сувсиз, бир ўзи, яъни турмуш ўртоғисиз хаёт кечирмоқда ва бунга ўрганиб хам қолган. Бозор — учарни хам, барча уй юмушларини хам ўзи бажаради, тўғрими?

— Ха, энди тушундим! — дебди ўғли мамнун холда.

Орадан бир неча кун ўтиб, отаси узоқ шахарга хизмат сафарига жўнабди. Икки кундан кейин унга ўғлидан СМС келибди:

«Дада, ахвол чатоқ! Денгизда тўфон кўтарилган. Денгиз сувлари тошиб, Валя холамни ва бизнинг уйимизга денгизнинг шўр суви бостириб кирди»

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz