Афанди бир куни ўғлига насихат қилибди:

— Ўғлим, инсон мехнати билан улуғ. Бекорчидан хатто худо хам безор дейишади. Мана, ён қўшнимизни мисол келтираман. У кундузи давлат корхонасида ишлаб, қўшимчасига ишдан кейин томорқасида хам тер тўкиб ишлайди. Кўрдингми, топиш-тутиши хам яхши, автомашинаси, дала ховлиси бор…

Ўғли «тушундим» дея бошини қимирлатибди. Лекин яна бир қўшнилари хам худди шундай елиб-югуриб ишлар экану, хеч бири икки бўлмас экан. Бунга асосий сабаб, унинг хотини 2 та бўлиб, топгани улардан ортмас экан. Ўғли Афандидан ўша қўшни хақида сўрабди:

— Дада, нега бу қўшнимиз хам тер тўкиб ишлайди-ю, лекин сира иши юришмайди?

Афанди нима деб жавоб беришга иккиланибди, чунки унинг хам хотини 2 та экан. Шунинг учун у ўғлига хақиқатни гапиришдан чўчиб, бошқачароқ жавоб қилибди:

— Тўғри, ўғлим. У қўшнимиз хам уззу-кун ишлайди. Лекин унинг калласи яхши ишламайди.

— Дада, менимча унақа эмас. Ахвол бошқачароқ бўлса керак — дебди ўғли.

— Хўш, унда гап нимада экан — дебди афанди ўғли берадиган жавобдан хавотирда.

Шунда ўғли:

— Кеча кечқурун уларникига бир аёл келиб, роса жанжал кўтарди. Унга қўшнининг хотини хам қўшилди. Сўнгра, энг охирида иккалови хам «калламиз ишлаганда, сен ношудга тегармидик» дейишди — деб жавоб қилибди.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz