Туғилган кун учун табриклар матни (Укага)

Азиз укажоним! Туғилган кунинг муборак бўлсин! Фурсатдан фойдаланиб, сенга узоқ умр, сихат-саломатлик тилаб қоламан! Барча орзу-истакларинг амалга ошсин! Хаётинг нурларга тўлсин, дўстларинг ва барча яқинларингнинг самимий табассумлари сенга бир умр хамрох бўлсин! Омад қуши доимо елкангдан тушмасин!

Таваллуд айёминг қутлуғ бўлсин, азиз укажоним! Сенга метиндай саломатлик, омад, ва бахтли хаёт онлари хамрохлик қилсин! Доимо ростгўй, соф виждонли инсонлар қаторидан жой олиш ва хаётнинг олдинги қаторларида бўлиш бахти насиб этсин!

Таваллуд кунинг муборак бўлсин, қадрли укажоним! Хаёт йўлларида қоқилмай қадам ташлаш ва бошқаларга ибрат бўларли даражада хаёт кечириш бахти насиб этсин. Сенга мустахкам соғлик, яхши кайфият йўлдош бўлсин! Катталарни хурмат қилиш, кичикларни иззат қилиш хисси асло сени тарк этмасин!

Азиз ва қадрли укажоним! Сени туғилган кунинг билан чин кўнглимдан муборакбод этаман! Келгуси ишларингда улкан зафарлар тилаб қоламан! Хаётнинг барча жабхаларида ўз ўрнингни топишингда тилакдошман! Табассум юзингни тарк этмасин! Хаётда доимо фақат олға интилишингда ва муваффаққиятлар калитини қўлга киритишингда тилакдошман!

Таваллуд кунинг муборак бўлсин, қадрли укажон! Сенга бахтли хаёт, фаровон турмуш ва мустахкам соғлик насиб этсин! Доимо илғор инсонлар қаторида бўлиш бахти насиб этсин! Осмонингда хеч қачон ғам-андух булутлари бўлмасин! Омад қуши асло сени тарк этмасин! Барча қилинган яхши ният-мақсадлар рўёбга чиқсин. Бахтли хаёт онлари абадий хамрохга айлансин!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ