Азиз опажон! Туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман! Сизга узоқ умр, бахт-саодат, метиндай соғлик, фаровон турмуш, барча оламшумул ва ижобий мақсадларингизни амалга ошишини, хаётнинг барча жабхаларида омад Сизга ёр бўлишини ва ажойиб нурли, иқболли келажакнинг бахтли онларини тилаб қоламан! Оиламиз бахтига доимо омон бўлинг!

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, азиз ва қадрли опажон! Хаётингиз нурларга тўлсин, осмонингиз мусаффо бўлсин, кўзларингизда асло нам бўлмасин! Бахтли лахзалар асло Сизни тарк этмасин! Бир умрга қувноқ, мехрибон, навқирон бўлиб қолишингизда тилакдошман!

Азиз опажоним! Бугунги айёмингиз муносабати билан барча кўзлаган ният-мақсадларингизни амалга ошишига тиладошман! Бахт, омад, шодлик ва метиндай соғлик доимий хамрохингизга айлансин! Барча яқинларингиз ва дугоналарингизнинг самимият тўла чехраларидан бахраманд бўлинг! Доимо барчамизнинг бахтимизга соғ-саломат бўлинг! Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Туғилган кунингиз билан муборакбод этаман, азиз опажон! Сизга ва Сизнинг барча дугоналарингизга омад, фаровонлик, мустахкам соғлик, бахт-иқбол, шодлик, самимий табассум ва келажак хаётга бўлган ишонч хислари доимий хамрох бўлишига тилакдошман. Кўзларингиз асло ёш кўрмасин, қадрли опажон!

Мен учун қадрли ва қимматли бўлган опажоним! Сизни таваллуд кунингиз муносабати билан чин кўнглимдан муборакбод этаман! Бир умр барчамизга мехрибон ва самимий хамда қадрли инсон бўлиб қолишингизга тилакдошман! Алохида ахамиятга эга бўлган ушбу айём кунида ўзимнинг барча эзгу тилакларимни Сизга тухфа қиламан. Барча яқинларингизнинг, дугоналарингизнинг хурмат ва эътиборларига сазовор бўлиш бахтига хамда метиндай соғликка эга бўлишингизда тилакдошман!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz