Мазали тўйимли ва тез тайёр бўладиган таомларни тайёрлаш учун карантиндан яхшироқ вақт йўқ. Уйда бир хил таомлардан зерикканлар учун жигардан паштет тайёрлашни ўргатамиз  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.    

Фото: Вилкин.про

Бунинг учун бизга қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Жигар гўшти — 500 грамм
  • Сариёғ — 50 грамм
  • Пиёз — 2 дона
  • Сабзи 1 дона
  • Зираворлар — таъбга кўра

Тайёрланиш жараёни:

  1. Жигарни яхшилаб ювиб, туз солинган иссиқ сувда 30-40 дақиқа қайнатинг.
  2. Пиёз ва сабзини артиб, сариёғда қовуринг.
  3. Сабзавотлар устига жигарни солиб блендерда бўтқа ҳолига келтиринг.
  4. Таъбга кўра сабзавот солинг.

Паштет тайёр, ёқимли иштаҳа!

От qwert.uz