Туғилган кун учун табриклар матни — Хамкасбларга (Аёл кишига)

Хурматли……………………………………………………!

Сизни жамоамиз номидан таваллуд кунингиз билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Сизга узоқ умр, сихат саломатлик, оилавий бахт-саодат ва фаровон турмуш хамда бахорий кайфият хамрох бўлишига тилакдошмиз! Туғилган кунингиз билан!


Хурматли……………………………………………………!
Сизни барча хамкасбларингиз номидан туғилган кунингиз шарофати билан чин юракдан табриклаймиз! Сизга келгуси ишларингизда улкан муваффаққиятлар тилаб қоламиз. Омад қуши асло елкангиздан тушмасин! Гўзаллик хеч қачон Сизни тарк этмасин! Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!


Хурматли……………………………………………………!
Сизни барча дўстларингиз ва хамкасбларингиз номидан таваллуд кунингиз муносабати билан муборакбод этамиз! Сизга мустахкам соғлик, оилавий тўкин-сочинлик, бахт-саодат йўлдош бўлишида тилакдошмиз! Жамоамиз бахтига доимо омон бўлинг! Келгуси ишларингизда омад ёр бўлсин! Таваллуд кунингиз қутлуғ бўлсин!


Хурматли……………………………………………………!
Сизни барчамизни номимиздан туғилган кунингиз муносабати билан қизғин қутлаймиз! Бундан буён хам жамоамизда хозиргидай ўз ўрнингизга эга бўлиб, бизнинг бахтимизга соғ-саломат, ўз хизмат вазифангизни адо этиб юришингизни астойдил истаб қоламиз! Гўзаллик Сизни тарк этмасин! Таваллуд кунингиз қутлуғ бўлсин!


Хурматли……………………………………………………!
Сизни корхонамиз рахбарияти хамда корхона касаба уюшма қўмитаси номидан туғилган кунингиз билан қизғин муборакбод этамиз! Сизга келгуси ишларингизда улкан муваффаққиятлар тилаб қоламиз! Келажакда корхонада худди ўзингиз каби фидойи ва мехнатсевар ходимларни «Устоз ва шогирд» тамойилига риоя қилган холда етиштириб беришингиздан умидвор бўлиб қоламиз!

Гўзаллик хислатлар Сизга хамрох бўлсин! Таваллуд кунингиз қутлуғ бўлсин!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ