Афанди бир куни қараса ўғли қўшнининг деворига яқин бориб, у томонга мўраламоқда экан. Қўшнининг бўйига етиб қолган қизи бўлиб, кўхликкина қиз бўлганди. Аксига олгандай, Афанди хам бошқа тарафидаги қўшнисининг қизига уйланган эди. Афандининг завқи келиб, дебди:

— Ха, ўғлимхон, коптогингиз қўшнининг уйига тушиб кетдими?

— Ха — ха, дада, коптогимни…

— Ха тушган бўлса, мен хам ёшлигимда коптогимни тушириб қўйганимда, уни қўшни қизнинг ўзи…

Шу пайтда афандининг хотини бу гапларни эшитиб турган экан, икки марта «маъноли» қилиб, йўталиб қўйибди. Афанди хам йўтални маъносини тушуниб, гапини ўзгартирибди:

— Коптокни қўшниларга девордан…

Хотини яна бир йўталиб қўйибди:

Афанди хотинига бир қараб қўйибди-ю, давом этибди:

— Коптокни қўшнини эшигидан кириб, узр сўраб, сўнгра олиб чиқиш керак, ўғлимхон!

Афанди шуларни гапириб, хотинини олдига бориб, секингина дебди:

— Нима бало, онаси. кўк йўтал бўлганмисан, гапиргани хам қўймайсана!

Хотини Афандининг бу гапларига парво хам қилмасдан, дебди:

— Ха, дадаси, ёшлигимиздаги «ширин» хотиралар ёдингизга тушиб кетдими дейман!…

— Йўқ онаси, аксинча, ёшликдаги «аччиқ» хатоларим ёдимга тушиб кетди!…

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz