Туғилган кун учун табриклар матни — Хамкасбларга (Эркак кишига)

Хурматли……………………………………………………!

Сизни жамоамиз номидан туғилган кунингиз билан чин юракдан табриклаймиз! Сизга мустахкам соғлик, келгуси ишларингизда каттадан-катта муваффаққиятлар тилаб қоламиз! Намунали хулқингиз ва мехнатсеварлик каби ижобий хислатларингиз билан бундан буён хам жамоамиз ишчи-хизматчилари диққат марказида қолишингизга тилакдошмиз! Туғилган кунингиз билан!


Хурматли……………………………………………………!
Сизни барча хамкасбларингиз номидан таваллуд айёмингиз муносабати билан муборакбод этамиз! Ўзингиздаги инсонийлик фазилатлари туфайли корхонамиз жамоаси ўртасидаги обрў-эътиборингизни бундан буён хам метиндай мустахкамланиб боришида хайрихохмиз! Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!


Хурматли……………………………………………………!
Сизни барча дўстларингиз ва хамкасбларингиз номидан таваллуд кунингиз муносабати билан муборакбод этамиз! Сизга метиндай соғлик, оилавий тўкин-сочинлик, форовон турмуш, қут-барака, бахт-саодат йўлдош бўлишида тилакдошмиз! Омад қуши хар доим елкангизда бўлсин! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!


Хурматли……………………………………………………!
Сизни барча касбдошлар номидан таваллуд айёмингиз билан қизғин муборакбод этамиз! Келгуси ишларингизда улкан ютуқлар сохиби бўлишингизни астойдил истаб қоламиз! Бундан буён хам жамоада худди хозиргидай ўз ўрнингизга эга бўлиб, қолган ёш авлодга ўрнак бўлиб юиришингизда тилакдошмиз! Таваллуд кунингиз қутлуғ бўлсин!


Хурматли……………………………………………………!
Сизни корхонамиз маъмурияти хамда корхона касаба уюшма қўмитаси номидан таваллуд кунингиз муносабатибилан қизғин қутлаймиз! Сизга оилавий бахт-саодат, тўкин-сочинлик ва бахт қуши насиб этсин! Мустахкам саломатлик ва битмас-туганмас куч-ғайрат асло Сизни тарк этмасин! Жамоамиздаги алохида тутган ўрнингиз йўқолмасин! Омад хамиша Сизга йўлдош бўлсин! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ