Туғилган кун учун табриклар матни (Дўстга)

Туғилган кунинг муборак бўлсин, қадрли дўстим! Ҳаётинг энг ёрқин хис-туйғуларга, қизиқарли режаларга ва бахтли лахзаларга тўлсин! Сенинг барча эзгу орзу-истакларингиз рўёбга чиқсин! Сенга хар қандай ҳаёт сўқмоқларида адашмасдан изчиллик билан босиб ўтишингда ва бу йўл билан эзгу мақсад сари олға интилишингда тилакдошман! Ўзинг эришган ютуқларингни қадрига етишни ўрган ва бунданда кўпроқ ютуқларга, ғалабаларга эришиб, хаётнинг бахтли лахзаларини хис эт! Айём муборак, дўстим!

Таваллуд айёминг қутлуғ бўлсин, қадрдон дўстим! Сенга муваффаққият довонларини эгаллаш бахти насиб этсин! Барча ижобий орзуларинг амалга ошсин, ақлли, эсли-хушли бўлиш йўлида йўлдан адашмасликда, келгусида доно, қўрқмас ва хақиқатпарвар инсонлар қаторидан бўлишингда ва албатта ўз «бахтинг»ни топишингда тилакдошман!

Таваллуд кунинг қутлуғ бўлсин, қиёматли дўстим! Сенинг ажойиб хаётингда ғам-ғусса ва хафагарчиликка ўрин бўлмасин! Барча яқин инсонларинг Сен билан фахрланиш туйғусини хис қилсинлар ва сенга доимо содиқ ва мехрибон бўлиб қолсинлар. Қалбингда кўтаринки кайфият хукмрон бўлсин! Юрагинг тўридан жой олган яқин инсонларни қадрлаш хисси асло сени тарк этмасин!

Қадрдон дўстим! Сени таваллуд айёминг билан барча дўстларимиз номидан қалб қўри билан ишлов берилган тилакларимиз орқали муборакбод этаман! Хаётингдаги нимаики яхши ният мақсадларинг бор бўлса. барчаси ижобат бўлсин! Чехрангда кулгу абадий мехмон бўлиб қолсин! Умринг давомида хаётнинг барча ўнқир-чўнқир сўқмоқларида забардаст ва ягона инсонлардан бири бўлиб қолишинга ишонамиз! Айём муборак!

Қадрдон дўстимиз! Таваллуд топган кунинг қутлуғ ва муборак бўлсин! Сенга дориломон хаёт, тўкин-сочинлик ва мустахкам ирода хамда соғ-саломат юриш бахти насиб этсин! Бир умрга тоғни талқон қилувчи пахлавон, мард, жасур ва абжир, шу билан бирга ақлда тенги йўқ инсонлар қаторида қолишинга тилакдошман. Омад асло сени четлаб ўтмасин! Муборак ушбу айём сенга қутлуғ бўлсин, азиз дўстим!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ