Мен учун қадрли бўлган дугонажон! Туғилган кунинг билан чин юрагимдан муборакбод этаман! Сенга ўзингнинг хаёлий ширин орзуларингдагидек ажойиб бахт-саодат ва фаровон хаёт кечириш бахтини юзага чиқишини яқин дугонанг сифатида астойдил тилаб қоламан! Хаётда хеч қачон адашгулик, нотаниш ва бегона кўчаларга асло қадам босгулик қилмасин! Тақдир сени асло йўлдан адаштирмасин! Хонадонингни ота-онангнинг оқ фотихаси билан тарк этиш бахти насиб этсин!

Азиз дугонажоним! Таваллуд айёминг билан муборакбод этаман! Хаётинг нурларга, қувончли кунларга тўлсин! Хаёлингдаги шахзоданг оқ отида гулдасталар билан юзида табассум билан кириб келсин!Асло кўзларинг нам кўрмасин! Келгуси хаётингдаги бахтиёрлик лахзалари хеч қачон тугамасин! Хаётдан завқланиб яшаш доимий шиорингга айлансин! Туғилган кунинг муборак бўлсин!

Қадрли ва азиз дугонажон! Ушбу ажойиб кунда сени ўзим ва бошқа барча дугоналарим номидан қизғин муборакбод этаман! Хаёлингдаги барча ният-мақсадларинг хақиқатга айлансин! Хеч қачон ғам-ташвиш хаёт йўлларингга қора соясини солмасин! Омад ва қувонч каби хис-туйғулар сендан бегона бўлмасин! Хаётдаги йўлдошинг умрбод сен билан ёнма-ён юрсин! Бир умр барча сенга яқин бўлган инсонлар қалбларининг тўридан жой олиш бахти насиб этсин! Туғилган кунинг муборак бўлсин, дугонажон!

Туғилган кунинг билан табриклайман, қадрли дугонажон! Сенга яқин дугонанг сифатида чинакам бахт-саодат ва қувончу-шодликни хамда Сибирликлар саломатлигини, кавказликлардай узоқ умр кўришни, хинд фильмларидаги каби жўшқин мухаббатни, немислардагидек аниқликни, японлардагидек донишмандликни ва энг асосийси хақиқий инсоний бахтиёрлик нашидасини бир умр йўлдош бўлишига тилакдошман.

Биз учун қимматли бўлган дугонажон! Сени ушбу ажойиб кун шарофати билан чин юракдан табриклаймиз! Гўзаллик ва навқиронлик сени хеч қачон тарк этмасин! Бахорий илиқлик, ёрқин табассум чехрангдан аримасин! барча яқинларингнинг қалбларидан жой олиш бахти насиб этсин! Ғам-ташвиш булутлари асло сенинг осмонингда сузмасин! Бахт қуши сени хамма ерда ва хар доим кутиб олсин! Қувонч бир умрлик хамрохга айланиб қолсин! Ота уйидан ёр-ёр билан чиқиб кетиш бахти насиб этишида тилакдошман! Таваллуд кунинг муборак, қадрли дугонажон!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz