Туғилган кун учун табриклар матни — Рахбарга (Эркак кишига)

Хурматли……………………………………………………!

Сизни корхонамиз жамоаси ва касаба уюшма қўмитаси номидан туғилган кунингиз билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Сизни метиндай соғлик, оилавий бахт-саодат ва фаровон турмуш хеч қачон тарк этмасин! Шу билан бир қаторда корхона миқёсида режалаштирган ишларингизни муваффаққият билан ижобий якун топишида хамда улар орқали улкан натижаларга эришиб, корхонамизнинг иқтисодий-ижтимоий ривожига муносиб хисса қўшишингизда тилакдошмиз! Хушчақчақлик ва самимий табассум Сизга хамрох бўлсин! Таваллуд айёми муборак бўлсин!


Хурматли……………………………………………………!
Сизни корхона жамоаси номидан таваллуд айёмингиз шарофати билан муборакбод этамиз! Сизга оилавий тинч-тотувлик ва ширин турмуш кечириш бахти йўлдош бўлсин! Оилангиз бахт-саодати ва қолаверса корхонамиз ривожи учун соғ-саломат юришингизда тилакдошмиз! Мехр-оқибатлилик Сизни тарк этмасин! Оилавий хаётингизда ва корхонадаги иш фаолиятингизда каттадан — катта муваффаққиятлар Сизга хамрохлик қилсин! Яна бир бор туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Хурматли……………………………………………………!
Сизни жамоамизнинг барча ходимлари номидан таваллуд кунингиз муносабати билан муборакбод этамиз! Сизга метиндай соғлик, фаровон хаёт ва бахт-саодат йўлдош бўлсин! Ушбу айём куни бир умр эсда қоларли даражадаги ажойиб қувончли хиссиётлари билан эсда қолсин! Оилангиз, барча яқинларингиз ва дўстларингиз хамда корхонамиз жамоаси бахтига хар доим соғ-саломат бўлишингизда тилакдошмиз! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Хурматли……………………………………………………!
Сизни корхонамиз ходимлари ва қолган барча акциядорлар номидан таваллуд айёмингиз билан қизғин муборакбод этамиз! Келгуси ишларингизда улкан ютуқлар сизни тарк этмасин! Хаётда тинч-тотув яшашингизни ва барча олдингиздаги режалаштирган ният-мақсадларингизни дадил қадамлар ташлаган холда амалга оширишингизни истаб қоламиз! Корхонамиз ривожи учун қилаётган мехнатларингиз ўзининг муваффаққиятли самарасини берибгина қолмай, корхонамиз жамоаси ва акциядорлари, қолаверса Кузатув кенгаши томонидан хам бу мехнат-машаққатларнинг қадр-қиммати муносиб бахоланишида тилакдошмиз! Таваллуд аёмингиз қутлуғ бўлсин!

Хурматли……………………………………………………!
Сизни корхонамиз ходимлари хамда акциядорлари ва корхона касаба уюшма қўмитаси номидан таваллуд кунингиз билан қизғин қутлаймиз! Сизга оилавий бахт-саодат, тўкин-сочинлик насиб этсин! Мустахкам саломатлик ва битмас-туганмас куч-ғайрат асло Сиздан бегона бўлмасин! Корхонамиздаги алохида тутган ўрнингиз бунгдан кейин хам ўз ахамиятни қўқотмасин! Сизнинг талабчанлигингиз натижасида корхонамизда ўрнатилган мустахкам тартиб интизом бундан кейин хам янада мустахкамланиб боришида тилакдошмиз! Омад хамиша Сизга йўлдош бўлсин! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ