Туғилган кун учун табриклар матни — фарзандга (Ўғилга)

Азиз дилбандим! Туғилган кунинг муборак бўлсин! Бизнинг оиламиз учун қадрли бўлган ушбу муборак кунда сенга омад, вафодор дўстлар ва узоқ умр хамда сихат-саломатлик тилаб қоламиз! Барча орзу-истакларинг рўёбга чиқсин! Хаётда собитқадамлик ва ишонч отига миниб, эзгу мақсадлар сари дадиллик билан олға қадам ташла! Хар қандай тўсиқларни мардонавор енгиб ўт! Хаётнинг бахтли онларидан бахра олиб яшашни ўрган!

Азиз фарзандим! Таваллуд айёминг муборак бўлсин! Оиламиз бахтига мустахкам соғлик сени тарк этмасин! Юзингда доимо самимий табассум балқиб турсин! Каттадан-катта муваффаққиятлар ва омад сени четлаб ўтмасин! Мўъжизалар рўй беришига ишон ва уларни рўёбга чиқариш учун астойдил тер тўкишни ўрган! Хайрли ишларга эътиборли бўл! Мақсадсиз ишларни четлаб ўт! Барча дўстларинг ва яқинларинг қалбидан жой ол! Дунёдаги энг бахтиёр инсонлар қаторида бўлиш бахти насиб этсин!

Азиз дилбандим! Таваллуд кунинг муборак бўлсин! Сен учун ва биз учун муборак бўлган ушбу қутлуғ кунда барча яхши ният-мақсадларинг ижобат бўлсин! Бир умрга худди хозиргидек қувноқ ва яқинларингга оқибатли, мехрли бўлиб қолгин! Хаёт йўлларида қоқилмай қадам ташлаш ва бошқаларга ибрат бўларли даражада хаёт кечириш бахти насиб этсин. Сенга мустахкам соғлик, яхши кайфият йўлдош бўлсин! Катталарни хурмат қилиш, кичикларни иззат қилиш шиорингга айлансин! Ғам-ғусса сендан бегона бўлсин! Бахт ва омад қуши хамиша елкангдан тушмасин!

Азиз болажоним! Сени туғилган кунинг билан барчамизни номимиздан чин қалбимдан муборакбод этаман! Хушчақчақлик сени асло тарк этмасин! Хар бир кунинг сенга қувонч ва шодлик олиб келсин! Сенга содиқ бўлган вафодор дўстлар қалбидан жой ол! Мартабанг улуғ бўлсин! Самимий табассум юзингни тарк этмасин! Биз қатори қолган барча оила аъзоларимиз билан бир умрга оқибатли бўлиб қолишингда тилакдошман!

Азиз фарзандим! Таваллуд кунинг муборак бўлсин! Ушбу фурсатдан фойдаланиб сенга дориломон хаёт кечириш бахтини тилаб қоламан! Хаётинг кўплаб қувончли воқеаларга тўла бўлсин! Ғам-ташвиш сени четлаб ўтсин! Ўз олдинга қўйган эзгу ният-мақсадларни амалга ошириш йўлида дадиллик билан олға қадам ташла, хеч қачон таслим бўлма! Оила аъзоларинга нисбатан мехр-оқибатинг хеч қачон сўнмасин! Доимо омадлилар қаторидан жой ол! Хаётнинг бахтли лахзаларидан завқланиб яша!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ