Туғилган кун учун табриклар матни — фарзандга (Қизга)

Туғилган кунинг муборак бўлсин! Барчамиз учун ажойиб бўлган ушбу айём кунида сенга сихат-саломатлик ва бахт-саодат тилаб қоламиз! Кўзларинг асло нам кўрмасин! Барча ниятларинг амалга ошсин! Хаёт сўқмоқларида хеч қачон қоқилмагин! Бир умрга оқибатли фарзанд бўлиб қолгин! Бизнинг ва бошқа барча яқинларингнинг юзлари сира хам ерга қарамасин! Чехрангни самимий табассум тарк этмасин! Хаётдан фақат керакли нарсаларнигина сўрашни ва олишни ўрган! Бахтли кунларингни доимо бирга нишонлаш бахти хаммамизга насиб қилсин!

Таваллуд айёминг муборак бўлсин! Оиламиз бахтига доим соғ-саломат, шўх-шодон, ўйнаб-кулиб юргин. Юзингда ғам-ташвиш бўлмасин! Дугоналаринг сен эришган ютуқларга доимо хавас кўзлари билан қарасинлар! Хасад қилгувчиларга инсоф ва имон берсин! тенгдош дугоналаринг олдида доим юзинг ёруғ бўлсин! Хайрли ишларни, яхши ният-мақсадлар билан йўғрилган харакатларни канда қилма! Мақсадсиз яшама! Лоқайдликдан ўзингни четга ол! Бахтли инсонларга хавас кўзлари билан қарашни ва ўз келажагингни мехнатинг эвазига ярата олишни ўрган!

Таваллуд кунинг муборак бўлсин! Ушбу муборак кунда барча яхши ният-мақсадларинг амалга ошсин! Умрбод қувноқ ва бахтли, оқибатли ва мехрибон инсонлар қаторида қолгин! Хаёт сўқмоқларидан адашмасдан олға қадам ташлаш шиорингга айлансин. Сенга хушнуд кайфият, метиндай соғлик ва бахт-иқбол йўлдош бўлсин! Атрофдагиларга яхши инсоний муносабат кўрсатишни ўрган! Ғам-ғуссадан йироқ бўл! Хонадонимизни бизнинг оқ фотихамиз билан тарк этиш бахти насиб этсин!

Сени туғилган кунинг билан барча оила аъзоларимиз ва бошқа яқинларимиз номидан чин юракдан муборакбод этамиз! Хушкайфиятлик сенга хамрох бўлсин! Ўтаётган кунларинг бир-бириданда қувончли ва баракали бўлсин! Барча дугоналаринг ва яқинларингнинг самимий табассумларига сазовор бўлиш бахти насиб этсин! Сени хеч қачон йўлдан адаштирмасин! Хурмат ва иззат ўртасидаги меъёрни унутма! Катта — кичикка бирдек оқибатли бўл!

Таваллуд кунинг муборак бўлсин! Айём кунингдан фойдаланиб, сенга бахт-тахтли ва фаровон турмуш кечириш бахтини тилаб қоламан! Хаётинг йўлларинг қувончу-шодликка тўла бўлсин! Ғам-ғусса сенга бутунлай бегона бўлсин! Эзгу мақсадларингни амалга ошириш йўлида асло чарчама! Болалик пайтларингда айтилган мўъжизаларни рўй беришига ишон ва уларни мехнатинг эвазига ва албатта бизнинг қўллаб-қувватлашимизга ишониб, эришишга ўрган! Яқинларингдан мехр-оқибатни дариғ тутма! Кундалик хаётда изчилликни қўлдан берма! Келажакда бахтли хаёт кечиришингни кўриш барчамизга насиб этсин!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ