«Мухлис» (Латифа)

Кунларнинг бирида бир тўйда маза-матрасаси йўқ ашулаларни айтиб, амал-тақал қилиб, тўйларни ўтказиб юрадиган отарчи даврани «қиздирибди». Охири у ашулаларини тўхтатмай туриб, тўйхонада тўй эгаларидан ташқари, яна бир киши қолибди. отарчи уни мухлислардан деб ўйлаб, ашулаларини давом этдираберибди. Бу орада бир ашула иккинчисига уланмай туриб, халиги киши отарчига яқинроқ келиб, оғиз жуфтлаб, гапирмоқчи бўлибди:

— «Мен сизни…»

Лекин шу захоти отарчи унинг гапини бўлиб: — «Ха биламан, мени мухлисимсиз. Сиз учун энг «сара» қўшиқларимни ижро этиб бераман!» — деб, ўз ашулаларини давом этдираберибди. Охири, халиги кишининг тоқати-тоқ бўлиб, шартта келиб, унинг қўлидан микрофонни юлиб олибди-да:

— «Мен сизни лаш-лушларингиз билан манзилингизга ташлаб қўйишим керак. Такси хайдовчисиман, холос. Хеч қанақа сизнинг мухлисингиз эмасман» — дебди жахл билан.

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ