Онасига жажжи Азизбек,

Савол берар, оғиз очирмай.

Қачон боғчам ишга тушар деб,

Айтинг қани, мендан яширмай!

Онаси дер, айтай мен ростин,

«Карантин» хам тугар хадемай.

Баъзи «ака, опалар» лекин,

Қоидага риоя қилмай,

Ниқоб тақмай, чиқиб кўчага,

Хаммамизга келтириб зарар,

Қилган каби худди жўрттага,

Яна бизга норози қарар.

Ўша «ака. опалар» агар,

Амал қилса «Тартиб»га бунда,

Боғча опанг бағрига сизлар,

Қайтасизлар болам, тез кунда!….

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz