Кимни яхши кўрасан?
Даданг, Ойинг - қай бирин?
Деб Азиздан сўрасанг,
Ўзин сезар ноўрин.

Жавоб топа олмасдан,
Тишлар битта бармоқни.
Лекин Азиз бехосдан,
Ечди ушбу жумбоқни.

Бармоғини аслида,
Нега тишлаган дейсиз?,
Қай бири тишлансада,
Оғрийди ахир, эсиз!”.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz