Совун кўпиклари — учар хавода,
Тезроқ тарқалади — эсса шабода.

Рангин айтмайсизми, қамашар кўзлар,
Уни таърифлашга, ожиздир сўзлар.

Шоирона сўзлар, мен учун оғир,
Энди тўрт бахорни кўрдим мен ахир.

Шу сабаб сўзлайман, оддийроқ тилда,
Улғайсам, хаммани қолдирай йўлда.

Хаво шари билан — самога учиб,
Осмонга жойлашиб — булутни қучиб,

Болалик чоғимда — учган кўпиклар,
Улғайганим билан мени табриклар.

Сельфига тушаман — таъриф айтаман,
Болалик чоғимга — бир зум қайтаман!….

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz