Уйда акамнинг бугун,
Конькисин топиб олдим
Қизиқиш келиб устун,
Оёққа кийиб олдим.

.Ташқарида қор қалин,
Коньки учмоқ хохлардим.
Бир қадам юрмай лекин,
Тойиб, қорга михландим!

Коньки учун хозирча,
Бир оз ёшман, албатта.
Энди кирдим олтига,
Боплайман, бўлсам катта!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz