Насриддин Афанди таксида узоқ шахарга сафарга кетаётган экан. Йўл олис бўлганлиги сабабли, уни йўлда кўзи илина бошлабди. Афанди йўл бўйи чала-ярим ухлагандай бўлибди-ю, бир пайт хаёлига бир фикр келиб қолибди. «Агарда борди-ю, хозир рулда ўзи бўлганида, нима ходиса рўй берган бўларди?» Чунки, кўзларини уйқу тортиб, улар ўз-ўзидан юмилиб кетмоқда экан. Афанди шуларни хаёл қилиб, бир кўзини юмиб, бир кўзи эса очиқ холда, ўзини хаёлан рулда, яъни автомобиль бошқариб кетаётгандай фараз қила бошлабди. Шу пайт, аксига олгандай, хайдовчи нимадандир чалғиб, автомашина бошқарувини йўқотибди-ю, автохалокат рўй берибди. Хаммаёқ қий-чув, тўполон. Атрофдагилар автохалокатга учраган йўловчиларга ёрдам кўрсатишиб, тез ёрдам машинасини чақириб беришибди. Афанди оғир ахволда бўлгани учун, эртаси куни касалхонада ўзига келибди. Хушига келибоқ, шифокордан ва хамширадан ўз ахволини сўрабди. Шифокор:

— «Афсуски автохалокат натижасида оғир тан жарохати олгандингиз, бир қўлингиздан айрилдингиз, хафа бўлманг, бари ўтиб кетади» — деб унга тасалли бермоқчи бўлибди.

Афанди эса, хар икки гапнинг бирида «Хайрият, хайрият» дермиш, тўхтовсиз. Шифокорлар ва атрофдагилар ундан сўрашибди:

— Ахир, сиз бир қўлингиздан ажралган бўлсангиз. Нега энди, бундан хафа бўлиш ўрнига нуқул «Хайрият, хайрият» деяпсиз!

Афанди хаяжонини яшира олмай. уларга шундай жавоб қилибди:

— Э, нимасини айтасиз. Яхшиям автомобилда хайдовчи ёнида кетаётганимда бир кўзимни қисганим. Натижада, мана, бир қўлимдан ажралибман холос. Агар иккала кўзимни хам қисганимда борми!….

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz