Ўзим уйда қолганда,
Бир кемача ясадим.
Тайёр холга келганда,
Уни сувга ташладим.

Кемага тилаб «оқ йўл»,
Қараб қолдим ортидан.
Секинроқ сузди аввал,
Мослашмоқчи афтидан.

Тезлашиб аста-секин,
Кемачам сузиб кетди.
Тўхта десам хам лекин,
У мендан ўзиб кетди.

«Тез оқар» ер келганда,
Кема бирдан қулади.
Ўзбошимча бўлганда,
Холи шундай бўлади!.

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz