Олов (шеър)

Олов қадим замондан,
Инсон билан елкадош.
Унинг инжиқ феълидан,
Фақат инсонда бардош.

Инсон ўтиб асрлар,
Бўйсундирди оловни.
Оловга буйруқ қилар,
Қўлга олиб жиловни.

Ғафлатда баъзан одам,
Бехос қутурар олов.
Барибир уни шу дам,
Инсон жиловлар дарров!

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ