Шодиқул тонг отсада,
Ухлаб ётар донг қотиб.
Дўстлар эса кўчада,
Чақиришар уйғотиб.

Дейишади: «Турмасанг,
Юзингга сув сепамиз.
Юр, биз билан, хохласанг,
Яйраб, копток тепамиз.

Шодиқул эса хамон,
Ётар ғафлат остида.
Лекин бу жуда ёмон,
Ахир гапнинг ростида.

Кунлар ўтар, вақт ўтар,
У орқада хаётда.
Бир кун вояга етар,
Лекин қолиб ғафлатда! .

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz