Бешикдаги болага,
Алла айтар онаси.
Қулоқ тутиб аллага,
Жилмаяди боласи.

Алла болам, аллаё,
Ухла қўзим, аллаё!

Алла айни авжида,
Бола топмас уйқусин.
Уй ишлари кутмоқда,
Она шўрлик не қилсин!

Алла болам, аллаё,
Ақллигим, аллаё!

Кўзга кўринмай чарчоқ,
Мехрин берар аллага.
Ухлаб қолди чақалоқ,
Рахми келиб онага.

Алла болам, аллаё,
Мехрибоним, аллаё!

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz