Лайлак (болалар учун шеър)

Лайлаквой келиб кўклам,
Учиб келди жанубдан.
«Ўлкамга хуш келибсан,
Сени кутардик кўпдан.

Ўзингга ошён қуриб,
Парваришла болангни.
Атрофга сезгир бўлиб,
Баландроқ қур уянгни.

Доим эхтиёт бўлсанг,
«Рогатка»ли боладан.
Қўлига тушиб қолсанг,
Фойда йўқ ох-ноладан.

Қанот ёз эмин-эркин,
Булутдан хам баланд уч.
Унутма бизни лекин,
Чунки дўстлик, асл куч!»

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ